Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятида капитал таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларидан сўнг, Бобур майдони очилди, деб хабар беради «Narodnoeslovo.uz». Вилоят марказида олиб борилган қурилиш ишлари унинг кўринишини тўлиқ ўзгартириб, уни янада ободонлаштириш ва замонавийлаштиришга хизмат қилди. Шаҳар аҳолисининг дам олиши учун қулайликлар яратилди.

Фото: narodnoeslovo.uz

Фото: narodnoeslovo.uz

Қисқа вақт, атиги 15 кун ичида лойиҳа баҳоси 1 миллиард 671 миллион сўмни ташкил этган катта ҳажмдаги ишлар бажарилди. Қурилиш ишларига энг яхши ташкилотлар жалб қилинди. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан турли дарахтлар ва гуллар экилиб, янги майсазор барпо этилди.

Майдондаги энг диққатга сазовор жой мусиқий фонтан бўлди. Сув, мусиқа ва чироқлар иллюминацияси бир маромга мослаштирилган. Товушни кучайтирувчи мосламалар шундай жойлаштирилганки, мусиқа садолари бутун майдон ва унинг ташқарисига ҳам тарқалади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)