Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

28 июль куни Wyndham Tashkent меҳмонхонасида россиялик таниқли маркетолог Игорь Манн семинар ўтказиб, фойдани кўпайтириш сирлари ва бизнесни илгари суриш учун энг яхши стратегиялар тўғрисида сўзлаб беради, деб хабар қилмоқда «Gazeta.uz».

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Тадбирнинг биринчи қисмида компания фойдасини ошириш, «инсон омили» ва мижозлар билан максимал даражада самарали ишлаш сингари мавзуларда сўз юритилади. Иккинчи қисмда эса мижозларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш, мижозга йўналтирилган тизимни жорий қилиш, энг талабгир ва фойдали «юришлар» бўйича амалий масалаларга эътибор қаратилади.

Семинар доирасида тингловчилар мавзуларни амалий мисолларда муҳокама қилиши, энг самарали усуллар алгоритмини кўриб чиқиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, тингловчилар амалий маслаҳатлар олиш ва мижозлардан қайта алоқа олишнинг шубҳасиз ишлайдиган 30 та усулини батафсилроқ ўрганиш имкониятига эга бўлади.

Тадбир дастурида иштирокчиларнинг мулоқоти учун танаффуслар, ўз компаниясининг экпресс тақдимотини ўтказиш имконияти, шунингдек, дастхатлар сессияси кўзда тутилган. Тингловчиларга якунда маърузага қатнашганлик тўғрисида расмий сертификат берилади.

Маълумот учун, 1993 йилдан буён маркетинг билан шуғулланиб келувчи Игорь Манн «100 фоизлик маркетинг», «Бюджетсиз», «Маркетинг машина» сингари китоблар муаллифи, «Манн, Иванов ва Фербер» нашриёти, «Ақл кучи», «Маркетинг Машина», Push Books интернет лойиҳаларида шерик ва ҳаммуассис ҳисобланади. 12 йил давомида маркетинг бўйича директор бўлиб ишлаган. Россия бўйлаб доимий равишда очиқ ва корпоратив тренинглар ўтказиб келади. Унинг тренинг ва семинарларида 500 мингдан ортиқ киши иштирок этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...
Технологиялар
ChatGPT’да янги функция пайдо бўлди
Спорт
Расман: Ангелос Постекоглу “Тоттенҳэм” бош мураббийи