«Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов фаолиятини Қатарнинг «Ал-Жаиш» клубида давом эттирадиган бўлди. «Ал-Жаиш» ва «Бунёдкор» клублари ўртасида олиб борилган музокаралардан сўнг Сардор Рашидов қатарликларга трансфер қилинди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар беради.
Футболчи «Ал-Жаиш» клуби билан уч йиллик битимга имзо чекди. Сардор Рашидов янги жамоаси сафида 10-рақамда тўп тепади.
Рашидов 11 июль куни Доҳага етиб борди ва «Ал-Жаиш» машғулотларига қўшилди.