Турли давлатларнинг раҳбарлари ишлайдиган кабинетлар қандай кўриниши кўпчилик учун қизиқарли бўлса керак. «Fishki.net» 10 та шундай кабинетнинг фотожамланмасини тақдим этди.
1. Россия
Владимир Путиннинг иш кабинети унчалик катта эмас, бироқ иш учун максимал даражада мослаштирилган.2. АҚШ
Обама АҚШ президентларининг асосий иш жойи — овал кабинетдан фойдаланади. Телемурожаатлар ва бошқа давлат раҳбарлари билан учрашувлар айнан шу ерда бўлиб ўтади. Хонанинг учта деразаси ва тўртта эшиги бор.3. Украина
Пётр Порошенко умумий майдони 128,8 квадрат метр бўлган учта хонадан фойдаланади: кабинет, қабулхона ва учрашувлар хонаси4. Германия
Канцлер Ангела Меркелнинг кабинети ўта содда кўринади: оддий стол устида телефонлар, монитор, чироқ ва глобус бор холос.5. Нигерия
Президент Муҳаммаду Бухорий инаугурациядан кейин ўзининг уйидаги кабинетидан ишламоқда.6. Эрон
Муҳаммад Руҳонийнинг кабинети ҳам жуда оддий: стол устида фақат компьютер ва ёзишга доир буюмлар бор.7. Аргентина
Президент Кристина Киршнернинг кабинетдан ўрин олган стол устида кўплаб китоблар ва маълумотномалар мавжуд.8. Туркманистон
Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг кабинетидаги иш столида учта ноутбукни кўриш мумкин.9. Греция
Бош вазир Алексис Ципраснинг кабинетида турли қоғозлар билан тўлган иш столи ва катта кутубхонани кўриш мумкин.10. Вьетнам
Президент Чионг Танг Шанг энг оддий офислардан бирига эга. У кабинетида ё жуда кам бўлади, ё умуман чалғишни истамайди.
Изоҳ (0)