Хитой биржаларидаги инқироз туфайли Alibaba Group компаниясининг акциялари нархи бир ой ичида тўққиз фоизга пасайиб, бир акциянинг нархи 79,4 долларга тенглашди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Компания капитализацияси 198,6 миллиард долларгача камайган. Қайд этилишича, инқироз туфайли инвесторлар Хитой компанияларидаги улушларини сота бошлаган, шу туфайли Alibaba Group ҳам 8 июль куни ўзининг энг паст натижасини янгилаган.
Эслатиб ўтамиз, интернет орқали тижорат соҳасида фаолият кўрсатувчи Alibaba Group компаниясида асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ҳам улушга эга.
Изоҳ (0)