Хитой шимолида йўловчи самолёти юк бўлинмасининг ёна бошлаганлиги ҳақидаги хабар туфайли мажбурий қўнишига тўғри келди, натижада саккиз киши жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
8 июль, чоршанба куни Хэфэй шаҳридан Гуанчжоуга учаётган Hainan Airlines авиакомпанияси самолёти унинг юк бўлинмасида ёнғин юзага келганлиги ҳақидаги хабар сабабли аэропортга қайтишга мажбур бўлди. Самолётда 160 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган.
Яраланган саккиз киши касалхонага жойлаштирилди. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар самолётнинг ўт ўчириш тизими ишлаб кетиш сабабини аниқлай олмади.
Изоҳ (0)