1 июль куни Пхеньянда «Сунан» халқаро аэропортининг янги терминали очилишига КХДР етакчиси Ким Чен Ин ташриф буюрди, деб хабар қилади «Nur.kz».
Янги терминалнинг қурилиш ишлари 2012 йилда бошланганди. КХДР ҳукумати халқаро рейсларни янги терминалга ўтказмоқчи. Эски терминалдан эса ички рейслар учун фойдаланилади.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин рафиқаси Ли Соль Чжу билан кутиш зали, учиш ва қўниш майдонлари, махсус меҳмонлар учун зални кўздан кечирди.
Ким Чен Ин тўлиқ КХДР фуқаролари кучи билан қурилган кўркам аэропорт учун қурувчиларга миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)