Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бокуда ўтказилаётган 2015 йилги Европа ўйинларида баравар сакраш мусобақасида қатнашаётган польшалик спортчи Бартоломей Гэс батутдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда «Oxu.az» хабар беради.

Фото: sporter.md

Фото: sporter.md

Спортчи сакрашда траекторияни тўғри ҳисобламади ва спорт анжомининг чеккасига тушди. Полга қулаб тушаётган Гэсни батут ёнида турган волонтёр тутиб олди. Натижада спортчи ҳеч қандай жароҳатсиз, майдонни мустақил тарк этди.

Гэснинг хатоси туфайли унинг Лукаш Томашевский билан дуэти 10,6 балл тўплаб, охирги 6-ўринни эгаллади. Мусобақада 51,1 балл тўплаган россиялик Михаил Мельник ва Дмитрий Ушаков жуфтлиги ғолиб бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)