Олимлар инсониятни кўплаб фобиялардан қутқаришга тайёр. Баландликдан қўрқувчи кишилар, дорини ичгандан сўнг осмонўпар биноларга чиқиши мумкин, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Мутахассислар бир неча йиллардан буён қўрқувга қарши дорини яратиш устида ишламоқда. Ушбу дори воситалари таркиби асосан кортизол гармонидан иборат бўлади. Олимлар баландликдан қўрқиш – акрофобиядан азият чекувчи 40 нафар беморда синов ўтказди. Кортизолнинг қўлланилиши ҳайратланарли натижа берди.
Синалаётган кишилар дорини қабул қилгач, юқори тезликдаги очиқ лифтни тасвирловчи виртуал симуляторга киритилди. Уларга ўрнатилган махсус датчиклар ёрдамида қон босими, юрак уриши ва тер ажралиши кузатилди. Кортизолни қабул қилган беморларда бир ойдан сўнг бундай лифтларда саёҳат қилишдан қўрқув йўқолди.
Изоҳ (0)