Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Маҳалла ва унинг фаолиятига оид кўплаб саволларга «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви ҳуқуқшуноси Соқижон Каримов жавоб берди, деб хабар қилмоқда «Оила даврасида» газетаси.

Архив. Фото: mahallafond.uz

Архив. Фото: mahallafond.uz

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 114-моддасига биноан ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шарт­номаси шартларига мувофиқ, ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

Маҳаллада хизмат қилаётган ходимлар иш вақтини ўзларига маъқул пайтларга белгилаб олишлари нотўғри. Иш вақти корхона ёки ташкилотнинг ички меҳнат тартиб-қоидаларига киритилиб, меҳнат ҳамда жамоа шартномаларида белгилаб қўйилиши лозим. Шунингдек, Меҳнат кодексининг 115-моддасига асосан, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан зиёд бўлиши мумкин эмас. 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги иш муддати 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ошиб кетмаслиги керак.

Бугунги кунда республикамиздаги барча фуқаролар йиғинлари учун иш вақти эрталаб соат 09:00 дан кечки соат 18:00 гача қилиб белгиланган.

Маҳалла фуқаролар йиғинидан тақдим этиладиган маълумотномалар пулли экани белгиланмаган. Шу боис маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотномаларни олиш бепул.

Маҳалла фуқаролар йиғини маълумотнома беришда коммунал тўловлар бўйича қарзи бор ёки йўқлиги тўғрисидаги тўлов қоғозларни сўраш ва талаб қилишга ҳақли эмас.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Бундеслига. “Бавария” сафарда ғалаба қозонди ва Германия чемпионига айланди, “Боруссия Д” ўз майдонида “Майнц”ни енга олмади 
Дунё
Юк машинасидан чиққан нацистлар байроғи, Будданинг туғилган кунига аталган аждаҳо, модель бўлган чихуахуа — ҳафта суратлари
Маҳаллий
Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси ЙТҲ содир қилди