Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Голландия болалар тиббиёти уюшмаси оғир дарддан қийналаётган ва соғайиб кетишга имконияти бўлмаган болалар, уларнинг ёшидан қатъий назар эвтаназияга ҳақли бўлиши керак, деган таклиф билан чиқди. Бу ҳақда «Koрреспондент.net» De Volkskrant газетаси маълумотига таяниб хабар беради.

Фото: news.bigmir.net

Фото: news.bigmir.net

Ҳозирги пайтда эвтаназия учун ёш чеклови 12 ёшни ташкил этади. «Бу чеклов олиб ташланиши керак. Ҳар бир алоҳида ҳолатда боланинг ақли расолиги ва ўз ҳаракатлари учун жавоб бера олишидан келиб чиқиб қарор қабул қилиш керак», — деб ҳисоблайди шифокорлар.

«Ёш бўйича чеклов муаммоларни келтириб чиқаради. Биздаги тизим эвтаназияни фақат янги туғилган гўдаклар ҳамда 12 ёш ва ундан катта болаларга нисбатан қўллашга рухсат беради. Бироқ болалар анча эрта ёшида ҳам ўз ҳаракатлари нимага олиб келишини яхши тушунади», — дейди ташкилот вакили, профессор Эдуард Верхаген.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Китоб
“Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида
Дунё
Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири
Кино
“Ёнарқўнғизлар қабри”, “Юрак шивири”, “Мушукнинг қайтиши”  — Япон режиссёрларининг энг яхши анимелари