Иркутск—Москва йўналиши бўйича учаётган самолёт йўловчининг руҳий хасталиги сабабли Челябинскка шошилинч қўнди, деб хабар беради «Газета.ru» ТАСС маълумотига таяниб.
Самолётда йўловчилардан бири, 1988 йилда туғилган қизнинг аҳволи ёмонлашди. У самолёт салони бўйлаб юриб, бошқа йўловчиларнинг устидан сув қуйди, қўшиқ айта бошлади.
Режадан ташқари қўнишдан сўнг қиз аэропорт тиббий пунктига юборилди. Йўловчи қизнинг маст эмаслиги аниқлангач, у руҳий касалликлар шифохонасига жўнатилди.
Изоҳ (0)