Рамазон ойи арафасида Ўзбекистондаги бир нечта масжидлар таъмирланиб, ибодат учун янги бинолар қурилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идорасига асосланиб «Qadriyat.uz» хабар бермоқда.
Наманган вилояти Уйчи тумани Ўнаҳаят шаҳарчасида жойлашган «Машҳад мозор» жомеъ масжиди хонақоси ҳам қайта таъмирланди. Шу йилнинг 29 май, муборак жума куни масжид хонақосини очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжид замонавий усулда 3 қават қилиб қурилган ҳамда ўртадаги асосий гумбаз атрофида 4 та баланд миноралар ўрнатилган.
Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги ҳазрат Боязид Бистомий зиёратгоҳида 1925 йилгача маҳобатли масжид бўлиб, совет даврида бузиб ташланган эди. 1990 йили бузиб ташланган масжид ҳашар йўли билан имкон қадар қайта тикланди. 2015 йилнинг 29 май – муборак жума куни ҳазрат Бистомий номи билан юритиладиган масжид асосий биносининг биринчи ғишти қўйилди.
Изоҳ (0)