Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси диктори Раҳматилла Мирзаев 2015 йил 2 март куни ўз уйида ўлдириб кетилиши ҳолатининг янги тафсилотлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар берди.
«МТРК сухандони Р. Мирзаевнинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан ўтказилган дастлабки тергов натижасига кўра фуқаролар Қ. Шоазизов ва У. Мирзаевлар Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилди», — дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Биздаги маълумотларга кўра, Умид Мирзаев марҳум Раҳматилла Мирзаевнинг ўғли ҳисобланади.
Изоҳ (0)