Бугунги кунда Ўзбекистонда кўчмас мулк олди—сотдиси бўйича қидирувни кўплаб воситалар, жумладан, газеталардаги ёки кўчалардаги эълонлар, интернетдаги махсус сайтлар, шунингдек уй бозорлари орқали амалга ошириш мумкин. Бироқ кўпинча бундай қидирувга анча вақт ва асаб сарфлансада, унинг самарали якунланишига ҳар доим ҳам кафолат берилмайди.
Ана шундай шароитда Uybor.uz портали ҳам сотувчи ва ижарага берувчилар, ҳам харидор ва ижарага олувчилар учун қулай бўлган, анча вақт ва маблағ тежалиши имконини берувчи ўзига хос махсус қидирув тизимини таклиф этмоқда.
Uybor.uz кўчмас мулкни сотишни ёки ижарага беришни истовчилар учун қатор қулайликларни тақдим этади.
Uybor.uz’да сиз ўз таклифингиз ҳақида батафсил маълумот бериш имконига эгасиз. «Бу ерда уйингизнинг исталган фотосуратини жойлаштиришингиз мумкин. Газета ёки устунда, шунингдек очиқ бозорда ҳам, барча эълонлар одатда фақат бир хил бўлади. Порталда эса яхши тузилган матн орқали рақиблардан алоҳида ажралиб туриш мумкин», — деди «Малохат Гулзори» риэлторлик ташкилоти директори Ольга Сучкова.
Порталга эълонни уйдан чиқмай туриб компьютерда ёки исталган жойдан смартфон орқали бир неча дақиқа ичида жойлаштириш мумкин. Ўртача 30 дақиқадан кейин уни барча фойдаланувчилар кўриши мумкин бўлади.
Alfa Dreams Group бош директори Алексей Корольковнинг фикрича, газета ёки бозорда эълон бериш учун бир неча кун ёки ҳафта кутиш керак бўлиши мумкин — газетанинг янги сони чиқишини ёки бозор очилишини кутишга тўғри келади. Uybor.uz порталида эса сиз ўзингиз истаган вақтингизда эълон қўшишингиз мумкин.
«Устундаги ёки газетадаги эълондан кўриб қўнғироқ қилувчилар таклиф этилаётган уй қандай кўриниши ҳақида тасаввурга эга бўлмайди, улар барибир турли вариантларни кўриш учун уйларга боришига тўғри келади. Сайт орқали эса сотувчи ўзига керакли тўлиқ маълумотларни олиб бўлган деярли тайёр мижозга эга бўлади», — дейди Landlord компанияси риэлтори Атхам Азимов.
Шунингдек, Uybor.uz аудиторияси тобора кўпаймоқда ва газеталар ёки очиқ бозор аудиториясидан анча кўп. Сайт интернетда ҳам, ташқи реклама орқали ҳам кенг реклама қилинади.
Энг асосийси, сайтга эълон жойлаштириш мутлақо бепул.
Кўчмас мулк сотиб олиш ёки ижарага олиш истагида бўлганлар учун ҳам Uybor.uz қатор афзалликларга эга.
Порталга исталган шаҳардан исталган вақтда кириш мумкин. Масалан, сиз Тошкентда ярим тунда яқинлашаётган дам олиш кунлари Чорвоқда ижарага олиш учун дала ҳовли излашингиз мумкин.
Uybor.uz’да сиз керакли кўчмас мулк турини излаш учун кўплаб эълонларни кўриб чиқишингиз шарт эмас. Харитадан исталган туманни танлашингиз ёки кўчмас мулкни қаердан олишингизга қараб керакли ҳудуд доирасини чизишингиз мумкин. Шунингдек, сиз қидирувни кўчмас мулк тури, нархи, хоналар сонига қараб саралашингиз мумкин. Ушбу усулнинг қулайлиги шундаки, сиз айнан ўзингизга керакли уйни топасиз, кераксиз маълумотларга вақтингизни сарфламайсиз.
Uybor.uz сайтида ҳеч қандай реклама ёки чалғитувчи баннерлар мавжуд эмас. Портал сиз ўзингиз излаганингизни имкони борича тезроқ топишингизга мослаштирилган. Портал фақат кўчмас мулк учун мослаштирилган ва айнан кўчмас мулкни сотиш, сотиб олиш, ижарага бериш ёки олишни истовчилар учун мўлжалланган. Кераксиз маълумотлар умуман йўқ.
Сайт компьютер ёки смартфонларнинг исталган турида фойдаланиш учун жуда қулай. У телефонингиз экрани ҳажмидан, сиз компьютер ёки планшет ишлатишингиздан қатъий назар, фойдаланишга қулай.
Ва албатта, порталда эълонларни излаш, кўриб чиқиш ва фойдаланувчилар билан боғланиш мутлақо бепул.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)