Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида етти ёшли қизча уйига йиғлаб келиб, нотаниш аёл унинг қулоғидан зиракларини ечиб олиб, «буни бирор кишига айтса, топиб уришини» айтиб, қочиб кетганини маълум қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Ўзини хафа қилган аёлнинг белгиларини эслаб қолган қизча уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига батафсил тасвирлаб бера олди.
Шу тариқа ушбу ишни содир этганликда гумонланиб Қўқон шаҳрида яшовчи 23 ёшли аёл тезда қўга олинди.
Изоҳ (0)