Саудия Арабистони шарқида жойлашган Имом Али номидаги шиа масжидида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қурбонлар сони яна ортиши мумкин, чунки масжидда жума намози учун 150 га яқин одам тўпланган бўлган. Теракт ўзини ўзи портлатиш орқали амалга оширилган.
Маълумот учун, Саудия Арабистонининг Шарқий провинциясида мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан фарқли равишда шиалар кўпчиликни ташкил этади.
Изоҳ (0)