Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти якшанба куни истеъфога чиқарилса, фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
El País нашри томонидан хабар қилинишича, агарда «Барселона»дан Луис Энрике кетса, унинг ўрнига Анчелотти таклиф қилиниши мумкин. Энрике ҳамон клубдаги тақдирига ойдинлик киритмаган.
Хабар қилинишича, «Барселона» спорт директори Аредо Брайда аввал «Милан»да Анчелотти билан бирга ишлаган ва у билан музокара ўтказишга ҳам улгурган.
Изоҳ (0)