Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон жанубида кузатилаётган фавқулодда жазирама сабаб камида 31 киши вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

Телангана штатида ва Андхра-Прадеш штати соҳилларида юқори даражадаги ҳарорат сақланиб турибди. Расмий маълумотларга кўра, Телангананинг Низомобод тумани ҳудудида ҳаво ҳарорати 46 даражагача исиган бўлиб, натижада 12 киши ҳалок бўлган.

Норасмий ҳисоб-китобларга кўра, қурбонлар сони 50 нафарга яқинлашиб қолган. Андхра-Прадеш штатида 16 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Жазирамадан энг кўп Шрикакулам ва Визианагарам туманлари зарар кўрган.

Штат пойтахти Ҳайдарободда ҳаво ҳарорати 43 даражагача исиган бўлса, мавсум рекорди Вижаявада аэропорти ва Нандигама шаҳрида қайд этилган – бу ерда ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилган.

«Иссиқ ҳаво шароити 23 майга қадар сақланиб туради», - дея маълум қилди Ҳайдаробод метеорология департаменти. Қайд этиш жоиз, йилнинг бу даврида минтақада ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлиши одатий ҳолдир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)