Япониянинг Honda Motor Co. компанияси Takata Corp. томонидан ишлаб чиқариладиган хавфсизлик ёстиқчасидаги носозлик туфайли дунё бўйлаб 4,9 миллионта автомобилни қайтариб олишини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Япониянинг ўзида 1,72 миллионта автомобиль носозликни бартараф этиш учун қайтариб олинади. Honda аввалроқ худди шу муаммо туфайли 14 миллионта автомобилни қайтариб олган.
Аввалроқ Toyota Motor Corp. ва Nissan Motor Co. ҳам худди шу носозлик туфайли жами 6,56 миллионта автомобилни чақириб олишини эълон қилган. Бунгача 10 дан ортиқ компания жами 25 миллионта автомобилни 2008 йилдан буён ишлаб чиқарилган Таката хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммо туфайли қайтариб олган. Ушбу носозлик камида 10 та ўлимли вазиятга олиб келгани тахмин қилинади.
Изоҳ (0)