Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади
Ўзбекистонга четдан яна 100 минг бош қорамол ва 150 минг бош қўй-эчки олиб келинади. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларидан қорамоллар сони илгари маълум қилинган рақамларга нисбатан 2,1 млн бошга, қўй ва эчкилар сони 1,5 млн бошга кам чиқди. Давлат раҳбари ҳокимлар ва масъуллар гўшт балансини вилоятлар кесимида қайта кўриб чиқишни топширди.