2011 йил апрель ойида Тошкент вилояти Паркент туман ҳокимияти рухсати билан ташкил қилинган масъулияти чекланган жамият турли корхона ва ташкилотларга компьютер ҳамда маиший техника воситаларини етказиб бериши керак эди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
Бироқ МЧЖ раҳбари нафсига эрк бериб, 2012 йил март ойида тумандаги хусусий корхона билан имзоланган 20 милион сўмлик шартномани бажармади. Унга кўра, МЧЖ корхонага 10 та компьютер ва маиший техника воситаларини етказиб бериши керак эди. Бироқ раҳбар пул ҳисоб рақамига ўтказиб берилгач, жамият бош ҳисобчиси билан жиноий тил бириктириб, ҳужжатларни сохталаштирди.
Бундан ташқари, жамият раҳбари тумандаги 17-мактабгача таълим муассасаси билан 1 миллион 880 минг, Юқори Чирчиқ туманидаги қишлоқ врачлик пункти билан 2 миллион 420 минг сўмлик шартномалар тузди. Бироқ шартнома талаблари бажарилмай, келишилган пул раҳбар эҳтиёжлари учун хизмат қилди.
Олиб борилган тергов-суриштирув ҳаракатлари натижасида жамият раҳбари ва бош ҳисобчининг бошқа қилмишлари ҳам фош этилди. МЧЖ 2011-2014 йилларда давлат солиқ идорасига сохта ҳисоботлари топширгани ва бунинг натижасида бюджетга 43 миллион 705 минг сўм пул қасддан тўланмагани аниқланди.
Қонунбузарларга, суд ҳукмига мувофиқ, тегишли жазо тайинланди.
Изоҳ (0)