Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги Radisson меҳмонхонасида 1 май куни «Миллий интернет-журналистика ривожининг долзарб масалалари» мавзусида республика анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.

Фото: UzReport

Фото: UzReport

Тадбир Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Конференция давомида Ўзбекистонда интернет-журналистикага бўлган қизиқиш ўсиб бораётгани қайд этилди. Унда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш йўналишидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари борасида фикр алмашилди.

Шунингдек, конференция давомида Ўзбекистонда интернет-журналистикани ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, унинг анъанавий ОАВ билан муносабатлари, «блог», «блогер», «блогосфера» тушунчалари, уларнинг анъанавий тасаввурдаги журналистдан фарқи, Узнетда ижтимоий масъулиятли блоглар ва ижтимоий тармоқларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълум қилишларича, бугунги кунда Ўзбекистонда 20 мингдан ортиқ веб-сайтлар фаолият олиб бормоқда, 300дан ортиқ веб-сайт ОАВ сифатида давлат рўйхатига олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди