«Норманд тўртлиги» — Украина президенти Пётр Порошенко, Франция президенти Франсуа Олланд, Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель ўртасида телефон орқали субат бўлиб ўтди. Бу ҳақда Украина президентининг расмий сайти маълум қилди.
Томонлар аввал келишилган чегара чизиғидаги 10 та пунктда ўт очишни тўхтатиш режимини мониторинг қилиш ва текшириш учун ЕХҲТ вакиллари қўйилиши лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, улар Порошенконинг Широкинони ҳарбийсизлантириш ва у ерда ЕХҲТ постини жойлаштириш таклифини ёқлади.Можарони тинч йўл билан ҳал қилиш муҳокамаси чоғида Путин Донбассда тинчликпарвар кучлар контингенти жойлаштирилишига рози бўлди. Порошенко Путиндан яна бир марта учувчи Надежда Савченкони озод қилишни сўради.
Изоҳ (0)