Хитойнинг Broad Sustainable Building Co. қурилиш компанияси мамлакатнинг марказий туманида 57 қаватли осмонўпар бинони бор-йўғи 19 иш кунида қуриб битказди, дея хабар бермоқда Associated Press.
Пўлат ва шишали тўртбурчак конструкция Хунан провинциясининг Чанша округида қад ростлади. Иморатни солишда ишчилар модул усулидан фойдаланди, натижада улар бир кунда бирйўла учта қаватни кўтариш имкониятига эга бўлди.
Маълум қилинишича, осмонўпар бино учун 2736 та модулни тайёрлашга қурилиш бошлангунича тўрт ойдан зиёд вақт кетган. Биринчи 20 та қават қурилиши ўтган йили тугалланган, қолган 37 таси 2015 йил февралида солинган.
Mini Sky City deb номланган бинодаги турар-жой ва офис хоналари май ойидан сотила бошлайди.
Изоҳ (0)