Дубай полицияси яқин икки йил ичида робот полициячи хизматидан фойдалана бошлайди, деб хабар беради «РИА Новости».
У олти тилда гапиради ва БАА меҳмонларига оддий полициячилардан кам бўлмаган даражада хизмат кўрсатади.
Дубай полициясининг юқори технологиялар бошқармаси директори Ҳолид Носир ар-Разуқий сўзларига кўра, робот полициячи тартиб посбонларининг барча ишларини бажаради.
Бу лойиҳа БААда «Экспо—2020» халқаро кўргазмаси ўтказилиши олдидан икки босқичда: биринчиси яқин икки йил давомида, иккинчиси яна уч йилдан сўнг амалга оширилади.
Изоҳ (0)