Яқинда концерт дастури видеотасвирини мухлислар эътиборига ҳавола этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева «Парвоз этай» номли қўшиғига клип суратга олди, деб хабар беради «Даракчи» газетаси.
Хонандалар Сарвар ва Комил томонидан яратилган қўшиққа клип режиссёр Жасур Шаметов томонидан тасвирга олинди. 2 кун меҳнат сарф этилган клипда Райҳон ҳайкалтарош қиз образида гавдаланади.
Манбада қўшимча қилинишича, хонанда май ойида Истанбулга гастрол сафарига жўнаб кетишни режалаштирмоқда.