Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи хусусий тадбиркор кечки пайт ўзининг Lacetti русумли автомашинасига ўтирди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Кутилмаганда машинага номаълум шахслар бостириб кириб, тадбиркорни урди ва салонда бўлган катта миқдордаги пулни олиб кетди.
Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари натижасида босқинчилар фош этилди. Ушбу жиноятни Тошкентда яшайдиган олти нафар фуқаро содир этганлиги аниқланди ва мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)