2015 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонга ташриф буюрган Қувайт Давлати Миллий мажлисининг Биринчи Дўстлик қўмитаси раиси Сауд Нашми ал-Харижи бошчилигидаги парламент делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат давомида турли соҳалардаги икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Қувайт Миллий мажлиси ўртасидаги ҳамкорликни изчил мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришнинг қонуний асосларини ҳамда ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий негизини такомиллаштиришни қўллаб қувватлашдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Учрашувда Қувайтнинг Муваққат ишлар вакили Навваф ал-Саер иштирок этди.
Изоҳ (0)