2015 йил 19 апрель куни номаълум ҳайдовчи автомашинани «Бишкек – Душанбе – Термиз» М-41 йўлининг 1556-километрида бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган йўловчи – жарқўрғонлик 1991 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ичк ишлар идоралари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу йўл-транспорти ҳодисасини Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро Nexia русумли автомашинада содир этгани аниқланди. Гумонланувчи ушланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)