Тунда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Қодиров кўчасида ўзаро гап талашиб турган икки киши шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар идоралари ходимларининг эътиборини тортди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Маълум бўлишича, шу туманда истиқомат қилувчи шахс маст ҳолда бир фуқарога тан жароҳати етказиб, пичоқ билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилаётган бўлган. Ички ишлар идоралари ходимларини кўриб, қочишга уринган шахс тезда қўлга олинди.
Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)