Таниқли кубалик мураббий Педро Диас ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаевни жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган жангга тайёрлайди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Диас кубалик Одланер Солис ва Гилермо Ригондони, шунингдек, пуэрто-риколик Мигел Коттони шуғуллантирган. WBA йўналишининг супероғир вазнида амалдаги чемпион ҳисобланган Чагаевнинг аввалги мураббийи – германиялик Фриц Здунек ўтган йил охирида вафот этган эди.
Аввалроқ, Нью-Йорк суди Чагаев пуэрто-риколик Фрес Окендо билан такрорий жанг ўтказиши лозимлиги, буни рад этган тақдирда WBA чемпионлигидан маҳрум бўлиши ҳақида қарор ақбул қилган эди. Чагаевнинг промоутери Тимур Дугазев Америка суди бу ишда нимадир ҳал қилиши мумкин эмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)