«Очиқ Россия» жамоатчилик ташкилотининг Москва офисидаги тафтиш Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳақида фильм олинаётгани туфайли ўтказилмоқда. Бу ҳақда россиялик мухолифатчи Михаил Ходорковский ўз Twitter’ида маълум қилди, деб ёзади «Лига.Новости».
«‘Очиқ Россия’даги тинтувнинг асл сабаби — Қодировнинг ҳозирги ҳукумат тизимида тутган ўрни ҳақидаги фильм съёмкаси. Очиқ-ойдин кўриниб турган савол: ҳукумат ким?» — деб ёзди Ходорковский.
«Очиқ Россия» ходими Егор Максимов фильм ҳақиқатан ҳам суратга олинганини, бироқ тинтув чоғида съёмка ва монтаж компьютерларининг барчаси мусодара этилганини айтди.
Изоҳ (0)