Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида шахмат бўйича А. Булекпаев соврини учун блиц турнир ўтказилди. «Дебют» шахмат клуби томонидан ташкил этилган мусобақада ўзбекистонлик Антон Филиппов (2453) ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
19 нафар иштирокчи қатнашган турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган Ўзбекистоннинг халқаро гроссмейстери 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, мусобақа ғолибига айланди. Кучли учликдан Пак Евгений (7 очко, 2446) ҳамда Қозоғистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Павел Коцур (6 очко, 2536) жой олди.
Изоҳ (0)