«Барселона» клубининг «Пари-Сен-Жермен» жамоасига қарши ўйинда урилган иккинчи голи Еврокубокларда жамоа томонидан киритилган юбилей 1000-гол бўлди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Бу билан «Барселона» Еврокубокларда 1000 дан ортиқ гол урган иккинчи клубга айланди.
Кеча, 15 апрель куни каталонияликларнинг юбилей голини Луис Суарес киритди. Айнан унинг ўзи 1001-голга ҳам муаллифлик қилди.
Аввалроқ «Реал» 1000 талик довонни забт этганди. Ҳозирда «Қироллик клуби» ҳисобида 1016 та гол бор.
Изоҳ (0)