Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Айтишларича, қулупнай сотиб олишга ҳали эрта экан: ҳам қиммат, ҳам унчалик мазали эмас. Лекин одам жуда истаса, татиб кўриши мумкин. Ушбу мавсумда қулупнай расталарига тушганлар дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Potrebiteli.uz».

Фото: potrebiteli.uz

Фото: potrebiteli.uz

− Миробод бозорида қулупнай нархи: Чари нави − 15 минг сўм, Виктория − 25 минг сўм.

− Чорсуда эса қулупнай нархи 45 минг сўм.

− Бугун 15 минг сўмга Чарли навли қулупнай сотиб олдим. Мазаси аранг сезилади. Ҳали эрта экан.

− Олой бозорида қулупнай нархини сўрадим. Сотувчи хола жилмайиб жавоб қайтарди: «Қиммат».

− Чилонзор метроси яқинида қулупнай нархи 20 минг сўм. Таъми умуман йўқ. Ҳали эрта.

− Кеча Фарҳод бозоридан 20 минг сўмга сотиб олдим: мазали, ширин.

− Олой бозорида 60 минг сўм: сараланган ва жуда мазали.

− ТТЗ бозорида 22−28 минг сўм.

− Юнусобод бозорида 15 минг сўм. Бироқ сотиб олмадик, ишонч йўқ.

− Бугун огоҳлантиришди, олмаслик керак экан. Танишим инфекция бўлимида ишлайди, иккита овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилибди.

− Роҳат айланма йўли яқинида 40−50 минг сўм.

Аввалроқ, Тошкентда қулупнайнинг бир килограмми нархи 100 минг сўмдан сотувга чиққани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди