Польшанинг Лодз шаҳрида мамлакат президенти Бронислав Коморовский ўтирган ретро-трамвай ўз рельсидан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда «РБК».
Коморовский Лодзга ўзининг сайловолди кампаниясини ўтказиш учун борган. Ташриф чоғида у Марказий текстиль музейига борган, шаҳар мери Ханна Ждановска ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлган, эски трамвайда сайр қилган.
Трамвай секин ҳаракатлангани боис ҳеч кимга зарар етмаган. Коморовский ушбу ҳодисага ҳазиломуз муносабатда бўлган. «Агар бу воқеа баъзилар билан содир бўлганида, буни провокация деб атаган бўлишарди», − деди президент.
Изоҳ (0)