Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги Турин политехника университети 2015−2016 йилги ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишни бошлади. Бунинг учун улар дастлаб университет сайтидан онлайн рўйхатдан ўтиши лозим, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Бу йил биринчи марта Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари абитуриентлари учун ҳужжатларни топшириш ва тестлар май ойида Андижонда бўлиб ўтади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти абитуриентлари учун эса тест синовлари июнь ойида Нукусда ташкиллаштирилади. Тестлар университет томонидан онлайн режимда ўтказилади.

«Янгиликнинг асосий мақсади GM Uzbekistan’нинг Андижон ва Хоразм вилоятларидаги заводлари, шунингдек саноатнинг бошқа муҳим соҳалари учун малакали мутахассис−муҳандислар бўлиб етишадиган маҳаллий истеъдодли ёшларни кўпроқ жалб қилишдир», − деди университетнинг ўқув−методик бўлими раҳбари Мақсудбек Бойжонов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда бедарак йўқолган бола бир йилдан сўнг топилди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади
Бизнес
Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгилашда давом этмоқда