Ўзбекистоннинг самбо бўйича ўсмирлар терма жамоаси Германияда бўлиб ўтган очиқ чемпионатда 12 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
14 ёшгача бўлган ўзбекистонлик спортчиларнинг аксарияти учун бу биринчи жиддий халқаро мусобақа бўлди. Шунга қарамай, Тоҳирмалик Юсупов, Азимхон Султонхўжаев, Ислом Аҳмаджонов, Шоҳназар Пирназаров, Мирзааҳмад Тиллабоев, Евгений Шчербаков ва бошқалар асосий совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)