Сурия ҳукумати ва мухолифати Москвада бўлиб ўтган маслаҳатлашувлар доирасида сиёсий характердаги якуний ҳужжатни қабул қилди. Бу ҳақда музокаралар модератори Виталий Наумкин маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Мухолифат ва ҳукумат ўртасидаги қизғин мунозараладан кейин томонлар илк марта сиёсий характердаги ҳужжатни бир овоз билан қабул қилишган муваффақ бўлди. Мен буни Москва платформаси деб атаган бўлардим», − деди Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори Наумкин.
Шунга қарамай, матбуот анжуманида Сурия мухолифати умумий ҳужжатнинг барча бандлари бўйича ҳам келишувга эришилмаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)