Муҳожирларни олиб кеаётган кема Гаити соҳили яқинида ҳалокатга учраши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Фуқаро мудофааси хизмати раҳбари Алта Жан-Батистнинг сўзларига кўра, муҳожирлар Провиденсялес оролидан Кариб денгизидаги Тёркс ва Кайкос архипелагига кетаётган бўлган. Кема бортида 50 га яқин киши бўлган.
Об-ҳаво ёмонлашгани боис улар ортга қайтмоқчи бўлган, бироқ кема ҳалокатга учраган. Қурбонларнинг жасадлари Гаити пойтахти Порт-о-Пренсдан бир неча километр шимолроқда жойлашган Ле-Боэн шаҳри яқинидаги соҳилдан топилган. 12 кишининг ҳаёти қутқариб қолинган.
Изоҳ (0)