Қарши шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг иккинчи давра учрашувлари ўтказилиб, чорак финал иштирокчилари маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Мусобақанинг асосий даврасида 11 нафар ўзбекистонлик теннисчи ўз иштирокини бошлаган бўлса, улардан биргина Сабина Шарипова баҳсларни давом эттиряпти.
Қарши турнирининг иккинчи ракеткаси сифатида қайд этилган Шарипова иккинчи давра учрашувида украиналик Анастасия Василевани 6:1, 6:3 ҳисобида таслим этди. Сабинанинг ярим финал йўлидаги рақибаси турнирда бешинчи рақам остида ҳаракат қилаётган россиялик Валентина Ивахненко бўлади.
Изоҳ (0)