Ўтган бир неча ой давомида Қўқон шаҳридаги автокорхоналар томонидан «Самарқанд автомобиль заводи»да ишлаб чиқарилган 21 та Исуз» автобуслари, 60 дона Cobalt, Nexia ва Damas енгил машиналари сотиб олиниб, шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, «Инвесттранс» МЧЖ банк кредитлари ҳисобига 14 та ва корхонанинг ўз маблағларига 1 та автобус харид қилиниши натижасида 30 нафар кишини иш билан таъминланди. Янги автобуслар шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида қатнамоқда.
Шунингдек, «Қўқон Такси Сервис» МЧЖ ҳам 480 миллион сўмлик кредит шартномасини имзолаб, ушбу маблағларни 6 та Isuzu автобуслари сотиб олишга сарфлади. Автотранспорт воситаларининг харид қилиниши 12 та янги иш ўрнини ташкил қилишга имкон берди.
Бундан ташқари, корхоналарнинг енгил автомобиллар парки ҳам мамлакатимизда ишлаб чиқарилган машиналар ҳисобига кенгаймоқда. Хусусан, 2015 йилнинг 1-чорагида «Қўқон Карвон йўли» МЧЖ кредитга 35 та Cobalt ва 15 та Nexia харид қилиб, Қўқон – Тошкент шаҳарлараро йўналишида хизмат кўрсатишни бошлаган бўлса, «Мега Оскар Транс» МЧЖ ўз маблағларига 10 та Damas русумли автомашиналарни сотиб олиб, шаҳар атрофи йўналишларига жойлаштирди.
Янги автомобиллар харид қилиниши натижасида 60 киши доимий иш билан таъминланди.
Изоҳ (0)