Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳридаиг Абай кўчасида жойлашган Korzinka.uz супермаркети яқинида Nexia русумли автомобиль икки кишини уриб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Қайд этилишича, Nexia пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган бир эркак ва бир аёлни уриб кетган, улар машина устидан ошиб тушган. Шундан кейин ҳам машина 15 метргача тўхтамаган.

Оқ рангдаги Lacetti ҳайдовчиси жабрланувчиларни шифохонага олиб кетгани маълум қилинган. Тўпланганлар Nexia ҳайдовчиси билан ушбу ҳаракати учун жанжаллаша бошлаганда ЙПХ ходимлари етиб келган. Фойдаланувчиларнинг қайд этишича, ушбу ҳудудда светофорлар яхши ишламайди, шунингдек, пиёдалар қизил чироққа юрган бўлиши ҳам мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик 
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди