Куала-Лумпур шаҳри яқинида вертолёт қулаши оқибатида Малайзия бош вазири Нажиб Абдул Раззоқ яқинларидан олти киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.
Ҳалок бўлганлар орасида бош вазир котибияти раҳбари Азлин Алиас, Малайзиянинг АҚШдаги собиқ элчиси, депутат Жамалуддин Жардис бўлган.
Гувоҳлар вертолёт қулашдан олдин ҳавода портлаганини кўрганини маълум қилган. Барча йўловчилар бош вазирнинг қизининг тўйидан қайтаётган бўлган.
Изоҳ (0)