Ўзбекистонлик Сабина Мустаева Россиянинг Биринчи канали томонидан ташкиллаштирилаётган «Голос. Дети» лойиҳасининг ярим финалидан ўта олмади, бироқ финалга чиқиш учун яна бир имкониятга эга бўлди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган Сабина Максим Фадеевнинг жамоасидан ўрин олиб, кейин ярим финалга чиқишни ҳам уддалаган эди. Бироқ ярим финалда Фадеев танлаган икки иштирокчи орасидан Сабина жой олмади.
Аммо, Биринчи канал яна битта саралаш босқичини ўтказиб, финалга ўтолмаган ўн нафар истеъдодли иштирокчига яна бир имконият беришга қарор қилди, уларнинг орасида Сабина Мустаева ҳам бор. Ушбу босқич 10 апрель куни жонли эфирда бўлиб ўтади ва унда иштирокчилар фақатгина телетомошабинларнинг қўнғироқлари ва SMS-хабарлари билан баҳоланади. Овоз беришдан тушган барча маблағ хайрия мақсадида ишлатилиши айтилган. Лойиҳа финали 17 апрель куни жонли эфирда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)