Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида якунига етиб бораётган теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 15 минг доллардан иборат турнирнинг жуфтликлар мусобақасида финалчилар маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистонлик Сабина Шарипова кореялик дугонаси Су Жеонг Жанг билан ярим финал баҳсида турнирнинг учинчи рақамли жуфтлиги, япониялик теннисчилар – Мияби Иноуэ ва Акико Омаэга қарши кортга чиқди ва 2:6, 5:7 ҳисобида мағлубиятга учради.
Изоҳ (0)