Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи соврин жамғармаси 15 минг доллардан иборат турнир ўзининг қизғин палласига кирди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ушбу мусобақанинг яккаликдаги иштирокини биринчи даврадаёқ якунлаган Ўзбекистон вакиласи Сабина Шарипова энди бор эътиборини жуфтликлар баҳсига қаратади.
Кеча, 31 март куни Сабина кореялик дугонаси Су Жеонг Жанг билан бирга биринчи босқичда таиландлик теннисчилар – Ничапа Рангтейн ва Напацакорн Санкаевдан 6:1, 6:0 ҳисобида устун келди. Уларнинг чорак финалдаги рақибалари мусобақанинг биринчи тартиб рақамли мезбон теннисчилари опа-сингил Варатчая ва Варуня Вонгтеанчай бўлади.
Изоҳ (0)