Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида бир фуқаро номаълум шахс томонидан қўрқитилиб, унинг Nokia русумли уяли телефони тортиб олинди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Йўлтўсар тезда воқеа жойидан яширинди. Шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни мазкур шаҳарда яшовчи фуқаро содир этгани фош қилинди. Кўп ўтмай, талончи қўлга олинди.
Изоҳ (0)