Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилган фигурали учиш бўйича Жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистонлик гимнастикачи Миша Ге эркин дастурда 7-ўринни эгаллади. Икки дастур якунларига кўра эса кучли олтиликдан жой олди.
Испаниялик Хавер Фернандес эса Жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Бир кун аввал қисқа дастурда чемпион бўлган япониялик Олимпиада чемпиони Юдзуру Ханю кумуш медалга сазовор бўлди. Қозоғистонлик Денис Тен эса бронза медали билан тақдирланди.
Изоҳ (0)